Uzbekistan

Uzbekistan

T.me/Uzbekistanofficial

Ҳокимият халқ вакилларини маслаҳатга таклиф қилди


Ўзбекистон тарихида илк бор маҳаллий ҳокимият ҳузурида Жамоатчилик кенгаши ташкил этилади. Янги бошқарув органи ҳокимиятга туманни ривожлантириш масалалари бўйида маслаҳат бериш билан шуғулланади.

“Бошқарувнинг ушбу шакли, бизнингча, халқ билан мулоқот принципига тўлиқ жавоб беради ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга хизмат қилади”, — дейилган ҳокимият хабарида.  

Янги ташкил қиланаётган Жамоаичилик кенгаши 21 кишидан иборат бўлади. Уладан 7 нафари ўз ташаббуслари билан 6 мартга қадар номзодларини қўйишлари керак. Кенгашнинг қолган аъзолари орасида ҳокимга бўй сунувчи давлат ташкилот вакиллари бўлмаслиги керак.

Ҳокимимият Кенгаш фаолиятига халқ таълими, соғлиқни сақлаш, бизнес, фан, маданият ва ёшлар билан ишлаш соҳларидан яхши хабардор бўлган мутахассиларни таклиф қилишни режалаштириган.

Жамоатчилик кенгашининг биринчи мажлиси 9 март куни бўлиб ўтиши керак. Унда янги ташкилотнинг мақсад ва вазифалари муҳокама қилинади.


Report Page