Uzbekistan
T.me/UzbekistanofficialФан тўғрисидаги қонун лойиҳаси тайёрланди. Ўзбекистонда олимлар қўшимча маош ва уй олиши мумкин бўлади
Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги «Фан тўғрисида"ги қонун лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди. Мазкур ҳужжатнинг мақсади — мамлакат ижтимоий-иқтисодий вазифаларини ҳал этиш ва миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишни таъминлаш учун фан ва фан-техник фаолиятни тартибга солишдан иборат. Муҳокама 20 мартгача давом этади.
Унда илмий ходимлар ва олимларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, давлат муассасалари ходимларининг ойлик лавозим маошига илмий даражаларига қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгилаш режалаштирилмоқда:
- фалсафа докторлари (PhD) ёки фан номзодлари учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баробари (516 720 сўм);
- фан докторлари (DSc) учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари (861 200 сўм).
Бундан ташқари, давлат илмий ташкилотлари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлар, шунингдек, ОТМларнинг илмий ишчилари ва муҳандис-техник персонали уй-жой билан имтиёзли таъминланиши кутилмоқда. Бунда уларнинг узлуксиз меҳнат стажи 5 йилдан кам бўлмаслиги керак. Имтиёзни тақдим этиш тартиби ва шартлари қонунчилик томонидан белгиланади.