Uzbekistan

Uzbekistan

T.me/Uzbekistanofficial

Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди

 

Қозоғистонда ЙТҲда қурбон бўлган фуқаролар жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди, деб хабар қилмоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

“Ўзбекистон ва Қозоғистон бир қатор муассасаларининг саъй-ҳаракатлари натижасида Мангистау вилоятида қурбон бўлган фуқаролар жасадлари 4 март куни соат 11:45да Хоразм вилоятига олиб келинди. Ҳозирда, ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда”, — дейилган расмий хабарда   

Ушбу йилнинг 1 март куни Қозоғистоннинг Мангистау вилоятидаги Сейгус қишлоғида 7 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган “Лада Ларгус” автомобили Юк машинаси билан тўқнашиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.



Report Page