Uzbekistan

Uzbekistan

T.me/Uzbekistanofficial

Ўзбекистонда йўл қурилиши ва таъмирида ишлатиладиган 100 дан ортиқ янги техника харид қилинди

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги «Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорида соҳага оид кўплаб вазифалар қатори қўмита таркибидаги корхоналарни йўл-таъмирлаш техникаси, моддий-хом ашё ресурслари билан етарли даражада таъминлаш, уларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди. 2017—2018 йиллар мобайнида 223 дона янги — йўл таъмири ва қурилишида ишлатиладиган техникаларни харид қилиш ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши қабул қилинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси» матбуот хизматига таяниб Дарё нашри ёзмокда

Ўзбекистонда йўл қурилиши ва таъмирида ишлатиладиган 100 дан ортиқ янги техника харид қилинди


Йўл таъмири ва қурилиши бўйича ягона техник сиёсатни олиб бориш мақсадида йўл хўжалиги техникаларини марказлаштирилган тарзда Хитойнинг Ўзбекистондаги UzXCMG қўшма корхонаси ҳаммуассиси ҳисобланган Xuzhou Construction Machinery Group Cо Ltd. компанияси билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида харид қилинмоқда. Бу эса Республикадаги йўл хўжалиги корхоналари томонидан фойдаланиладиган техникаларнинг таъмирида юзага келадиган ортиқча харажатларни қисқартириш имконини ҳам беради.


Бугунги кунда йўл қурилиши ва таъмирида ишлатиладиган 100 дан ортиқ техника харид қилинди. Улар орасида қуйидагиларни санаш мумкин:

  • ҳар хил русумдаги зичлагичлар;
  • турли русумдаги йўл фрезалари;
  • автогрейдерлар;
  • асфальт ётқизгичлар;
  • асфальт-бетон ишлаб чиқариш заводлари;
  • замонавий экскаваторлар.


Айни пайтда мазкур техникалар Автомобиль йўллари давлат қўмитаси таркибидаги «Автойўлтаъминот» унитар корхонаси томонидан олиб келиниб, республикадаги янги ташкил этилган, йўл қурилишига ихтисослаштирилган корхоналарга тарқатилмоқда. 2018 йилнинг биринчи ярми давомида яна шунча техника олиб келинади.


Report Page