Uzbekistan

Uzbekistan

Telegram.me/Uzbekistanofficial

Халқ таълими вазирлиги яна бир бор ўқитувчиларни турли ишларга жалб қилинишини инкор этди

 

5 февраль куни Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятовнинг журналистлар саволларига берган жавоблари баъзи интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинган. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати ахборот берди.

Халқ таълим вазирлигидан маълум қилинишича, мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишига мутлақо қарши ҳамда тизимда фаолият кўрсатаётган педагогларнинг ўз касбига алоқаси бўлмаган турли ишларга жалб қилинишига йўл қўймайди. Соҳада хизмат қилаётган 400 минг нафардан ортиқ фидойи устоз ва мураббийларнинг меҳнатини қадрлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамиятда устоз обрўсини ошириш йўлидаги ишларини давом эттиради.

«Вазирлик қонунчилигимизда белгиланган меҳнат муносабатларига оид ҳуқуқий нормаларга сўзсиз амал қилади», — таъкидланади хабарда.

Ўқитувчи ва шифокорларни ноқонуний меҳнатга жалб этиш ҳоллари кенг тарқалгани айтилди. вазирлик ҳозирга қадар бюджет ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб этилаётганини тан олмаган.

Мажбурий меҳнат таълим ва соғлиқ тизимига салбий таъсир кўрсатаётгани айтилади.

Умуман олганда, биз таълим сифатининг ошишини, етук кадрлар етишиб чиқишини хоҳлар эканмиз, ўқитувчиларни ҳам мажбурий, ҳам ихтиёрий равишда турли ишларга жалб қилишни тўхтатишимиз керак. Акс ҳолда тараққиётга эришишдан, турли соҳаларда етук кадрлар етишиб чиқишидан умид қилмай қўяверсак ҳам бўлаверади.


Report Page