Uzbekistan

Uzbekistan

T.me/Uzbekistanofficial

ФИФА президенти Жанни Инфантино Умид Аҳмаджоновни табриклади

 

ФИФА президенти Жанни Инфантино Умид Аҳмаджоновни табриклади


ФИФА президенти Жанни Инфантино Умид Аҳмаджоновни CAFA (Марказий Осиё, Эрон, Афғонистон футбол Ассоциациялари) президенти этиб сайлангани билан табриклаб, мактуб юборди. Табрикномада шундай дейилади:


«Муҳтарам Умид Аҳмаджонов! CAFA президенти этиб сайланганингиз муносабати билан Сизга ўзимнинг энг самимий табрикларимни йўллайман. Сиздаги юксак билим ва катта тажриба футболни ривожлантиришга ва юксак чўққига олиб чиқишга хизмат қилишига ишончим комил. Бу мақсадга етишиш йўлида ФИФАнинг кўмагига ва қўллаб-қувватлашига таянишингиз мумкин. ФИФА эшиклари cиз учун ҳамиша очиқ.


Мен Сизга муваффақият, мустаҳкам соғлиқ ва янги лавозимда омад ёр бўлишини тилаб қоламан.


Ҳурмат билан Жанни Инфантино , ФИФА президенти».



Report Page