Uzbekistan

Uzbekistan

T.me/Uzbekistanofficial

Ўзбекнефтегаз" раҳбари Туркманистон президенти билан учрашди


Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Алишер Султоновни қабул қилди.

Алишер Султонов ТАПИ  газ қувурининг иккинчи босқичининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Туркманистонга келди. Ушбу босқичда Туркманистон — Афғонистан — Покистон орасида электр узатиш ва оптик-толали алоқа тизимлари ишга туширилади. Ундан ташқари “Серхетабат — Тургунди” йўналишида темир йўл алоқаси ҳам ўрнатилади.

Бердимуҳамедов айтишига  қараганда, Туркманистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бу – қўшни мамлакатлар, жумладан Ўзбекистон билан, самарали мулоқот олиб боришдир.

Ўз навбатида Алишер Султонов икки мамлакат орасидаги дўстлик ва оға-иниликка асосланган, узоқ муддатни кўзловчи муносабатлар, келажакда ривожланишда давом этишига ишонч билдирди.

ТАПИ газ қувури – Туркманистон — Афғонистон — Покистон – Ҳиндистон  орасида қурилмоқда. Унинг умумий узунлиги 1735 км бўлиб йиллик қуввати 33 млрд метр куб газни ташкил қилади. Газ қувурининг 200 километри Туркманистон ҳудудидан, 735 км – Афғонистон ҳудудидан ва 800 км Покистон ҳудудидан ўтказиш режалаштирилган.


Report Page