Uzbekistan

Uzbekistan

T.me/Uzbekistanofficial

Cолиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар билан таништирадиган сайт ишга тушди

 

Cолиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар билан таништирадиган сайт ишга тушди


Фото: «Xabar.uz»

Давлат солиқ қўмитаси томонидан жисмоний ва юридик шахсларни, шунингдек тадбиркорлик субъектларини Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар билан таништирадиган сайтни ишга Туширди


soliq2018.uz манзилида иш бошлаган янги веб-сайт фойдаланувчиларнинг кенг доирасини инобатга олган ҳолда ўзбек ва рус тилларида ишлаб чиқилди.


Сайтдаги барча маълумотлар уч бўлимда: «Юридик шахслар учун солиқлар», «Жисмоний шахслар учун солиқлар» ва «Тадбиркорлик субъектлари учун солиқлар»да жамланган. Ушбу бўлимларда солиқ тўловчи тоифаларига мос солиқ турлари кўрсатиб ўтилган.


Солиқлардан бири танланганида фойдаланувчи учун 2017 ва 2018 йилларнинг таққослама маълумотлари қулай шаклда тақдим қилинади.


Шунингдек, сайт орқали солиқ қонунчилигидаги бошқа кўплаб янгиликларни кузатиб бориш мумкин.


Report Page