Uzbekistan
T.me/UzbekistanofficialМесси Ла Лиганинг 5 та ўйинида майдонга тушмайди!
Барселона» етакчиси Лионель Месси мавсум охирига қадар, Ла Лиганинг 5 та ўйинини ўтказиб юборади.
Бош мураббий Эрнесто Вальверде билан келишувга асосан, аргентиналик «Малага», «Севилья», «Сельта», «Депортиво» ва «Леванте» клубларига қарши ўйинларда майдонга тушмайди.
Испания матбуоти хабарига кўра, шу тариқа, мутахассис 30 ёшли футболчига дам беришга қарор қилган.