Uzbekistan

Uzbekistan

Xurshid Botirov

Халқаро юристлар комиссияси билан учрашув


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази тўғрисида”ги ПҚ-2903-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йилнинг 14 февраль куни Халқаро юристлар комиссияси нодавлат ташкилоти вакиллари билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда Халқаро юристлар комиссия вакиллари, Судьялар олий кенгаши аъзолари, Олий суд судьялари, Тадқиқот маркази ходимлари ҳамда Адлия вазирлиги ва Адвокатлар палатаси вакиллари иштирок этишди.

Учрашувда суд ҳокимиятининг мустақиллигига оид ҳалқаро андозалар, судьяларни танлаш ва тайинлашга масъул органлар фаолиятини ташкил қилиш, шунингдек судьялар фаолиятини баҳолаш, судьялар ўзини-ўзи бошқариш органларининг ўзаро ҳамкорлиги ва фаолиятига доир илғор хорижий тажриба юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтти.

Шу билан биргаликда, ҳамкорлик алоқаларининг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш мақсадида Тадқиқот маркази билан Халқаро юристлар комиссия ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, ушбу меморандум томонларинг ўзаро манфаатли масасалар бўйича ҳамкорлик қилишга доир умумий мақсад ва интилишларини белгилаб берадиган хужжат бўлди.

Меморандум қуйидаги йўналишлар бўйича ҳамкорлик олиб боришни назарда тутади:

- суд ҳокимиятининг мустақиллигини кучайтириш, судьяларни танлаш ва тайинлаш жараёнини такомиллаштириш, судьялар фаолиятини баҳолаш, судьялар ўзини-ўзи бошқариш органларининг ташкилий-ҳуқуқий базасини ва фаоляти самардорлигини мустаҳкамлашга доир қўшма лойиҳаларни амалга ошириш.

- суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш, одил судлов муаммоларини ўрганишнинг долзарб масалаларига бағишланган, шу жумладан, 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқадиган вазифаларни хориж тажрибаси асосида қиёсий таҳлил қилиш.


Report Page