БОЁВУТ ТУМАНИ 2-СЕКТОР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

БОЁВУТ ТУМАНИ 2-СЕКТОР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

@SirdaryoUZB
Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Вилоят прокурори Шохрух Аминов Боёвут тумани 2-сектор ҳудудидаги “Маънавият” маҳалласида бўлиб, аҳоли муаммоларини ўрганди.

Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Хусусан, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда профилактика инспекторлари билан учрашиб, аҳоли муаммолари қай даражада ўрганиб чиқилаётганлиги, бу борада қилинаётган ишлар самараси ва инсон қадрини улуғлаш, ишсизликни камайтириш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш бўйича зарур кўрсатма ва тавсияларни берди.

Шунингдек, чет давлатлардан қайтаётган ёшларни рўйхатга олиб бандлигини таъминлаш, уюшмаган ёшларни турли ҳил спорт тадбирларига жалб қилиш, жиноятчиликнинг ўсиш даражаси ва оилавий ажримларни олдини олиш кераклиги уқтирилди.

Бундан ташқари, “Маънавият” маҳалласи “Найман” кўчасида сув насосини ишлатиб бериш ва ушбу кўчадаги симёғочларни зудлик билан янгисига алмаштириш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси
Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Ушбу ҳудудда жойлашган 52-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, замонавий компьютер ускуналари билан жиҳозланган информатика хонасида яратилган шароитларни кўрди, мактаб ҳовлисида тайёрланган 800 дан ошиқ павлония ва кўк терак қаламчалари экилишида иштирок этди.

Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси
Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси
Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Кун давомида вилоят прокурори Боёвут тумани марказида жойлашган деҳқон бозорида 20 турдаги махсулотларнинг нарх-навоси билан бирма-бир танишиб балиқ, товуқ гўшти ва нон маҳсулотларини кўпайтириб, арзон нархларда сотиш зарурлигини, қолган маҳсулотларни нархини аҳоли учун Рамазон кунларида янада арзонлаштиришни таъкидлаб ўтди.

Сирдарё вилоят прокуратураси

Report Page