Uzb

Uzb

@Uzbekistanofficial

Кун фотоси: Тадбиркор ҳар жума куни 1000 дона нонни эҳсон қилмоқда


Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркор ҳафтанинг ҳар жума куни 1000 дона нонни эҳтиёжманд оилаларга текинга тарқатишини маълум қилган. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар беради.

«Иқтисодий қийналган 500та хонадонга жума куни 1000 дона нон эҳсон сифатида текинга тарқатилади», деб ёзилган дўкон пештахтасига илинган эълонда.


Бундай хайрли иш ҳозирча тумандаги «Grand market» савдо дўконида кузатилган. Таъкидлаш жоизки, Рамазон ойида ижтимоий тармоқларда эҳтиёжманд кишиларга турли эҳсонлар қилиниши ҳақида хабар тарқаганди


Report Page