Uzb

Uzb

@UZBEKISTANOFFICIAL

Туркия ҳужум бошлаши ортидан Россия ўз ҳарбийларини Африндан чиқармоқда


Россиянинг Суриядаги ҳарбий қўмондонлиги Туркия ҳужум бошлаган Африндаги ҳарбий хизматчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларни ҳудуддан олиб чиқа бошлади.

Россия Мудофаа вазирлиги «провакациялардан ва россиялик ҳарбий хизматчиларнинг соғлиғига эҳтимолий таҳдидлардан қочиш» мақсадида Африндаги ҳарбийларни Телл-Аджарга кўчиришга кўрсатма берган.

Россиянинг бу ҳудуддаги ҳарбийлари сулҳ доирасида тинч аҳолига зарур кўмаклар кўрсатиш билан шуғулланиб келмоқда.

Бундан аввалроқ Туркия қуролли кучлари Суриянинг Африн минтақасидаги қуролланган курд бўлинмаларига қарши қуруқликда «Зайтун новдаси» номи остида ҳарбий операцияни амалда бошлагани эълон қилинганди.


Report Page