Uzb

Uzb

@uzbekistanofficial

Ўзбекистонда нечта ОТМ мавжуд? 


2017 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида олий ҳарбий билим юртларидан ташқари 72 та олий таълим муассасаси ва 19 та филиаллар мавжуд бўлиб, уларнинг таркибида 4 та академия, 7 та хорижий олий таълим муассасаларининг филиаллари, 27 та университетлар ва 4 та олий диний таълим муассаса ҳамда филиаллари фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Олий таълим муассасалари томонидан тақдим этилган дастлабки маълумотларга асосан, 2017/2018-ўқув йили бошига бакалавриат босқичига жами 80822 нафар, шу жумладан 18439 нафари давлат грантлари асосида, 62383 нафар ёшлар эса шартнома асосида талабаликка қабул қилинган.

2017/2018-ўқув йили бошида қабул қилинган талабаларнинг 71838 нафари кундузги, 8984 нафари 20 та олий таълим муассасаси ва 1 та филиалда ташкил этилган сиртқи курсларда таълим олаётган бўлиб, сиртқи курсларга қабул қилинганларнинг 77,8 фоизини қизлар ташкил этади. Маълумот учун, 2016/2017 ўқув йилида жами 110 нафар талаба сиртқи курсларга қабул қилинган. 


Report Page