Uzb

Uzb

@Uzbekistanofficial

Самарқандда содир бўлган ЙТҲда Lacetti автомобили йониб кетти



2018 йилнинг 1 январь куни соат 07:45 да Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига Самарқанд шаҳри Гагарин кўчасида Nexia ва Lacetti автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган, дея маълум қилади ФВВ матбуот хизмати.




Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида, Lacetti автомобилида ёнғин содир бўлган, Nexia автомобили салонида эса ҳайдовчи қисилиб қолган.

Воқеа жойига етиб борган қутқарувчилар махсус қутқарув воситалари ёрдамида зудлик билан Nexia салонидан қисилиб қолган фуқарони чиқариб олиб, хавфсиз жойга ўтказди ва тиббиёт ходимларига топширди.


Report Page