Uz

Uz

@UZBEKISTANOFFICIAL

«Бўзсув» каналида оқиб кетаётган фуқаро қутқариб қолинди (фото)


«Бўзсув» каналида оқиб кетаётган фуқаро қутқариб қолинди (фото)



Жорий йилнинг 22 декабрь куни соат 14:56да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига туман ИИБ навбатчилик қисми томонидан туман ҳудудидан оқиб ўтувчи «Бўзсув» каналида бир фуқаронинг сувда оқиб кетаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

ФВВ матбуот хизмати хабар беришича, туман фвқулодда вазиятлар бўлимининг бир гуруҳ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Фуқаро қутқарувчилар томонидан тезкорлик билан сувдан олиб чиқилиб, тез тиббий ёрдам хизматига топширилган.

Ҳаёти сақлаб қолинган фуқаро ҳозирда шифокорлар назоратида бўлиб, ўзини яхши ҳис қилаётгани айтилади.


Report Page