Uz

Uz

@UZBEKISTANUZ

ДХХга ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган «полковник» қўлга олинди (видео)


ДХХ ходимлари томонидан фирибгарлик ва товламачилик билан шуғулланган икки нафар фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон 24 телеканали видео лавҳа тайёрлади.

У маҳаллий фуқарога ўзини Мудофаа Вазирлигининг махсус операциялар бўлимидан полковник Жабборов Махмараим Саломович, деб таништириб, уни келгусида Давлат хавфсизлик хизмати идораларига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилади ва эвазига 8 минг доллар сўрайди.

У Қамаши тумани Ифтихор кўчасида жойлашган “Ҳунарманд” ошхонасида юқорида қайд этилган 8 минг доллардан 4 мингини олаётган вақтда ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.



Тезкор тадбир давомида унинг ёнидан Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг махсус операциялар бўлими, полковник Жабборов Маҳмараим Саломович номига сохта маълумотлар билан ёзилган қалбаки хизмат гувоҳномаси топилди.

Бундан ташқари, ўзини ДХХ ходими дея таништириб, одамлар ишончига кирган ва ҳокимият идоралари билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиб бериш эвазига товламачилик қилиб, уларнинг пулини олиш билан шуғулланган Хива шаҳрида яшовчи 39 ёшли Дилшод Рўзметовнинг ҳам ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйилди.

Аниқланишича Дилшод Рўзметов бир неча фуқарога ер участкалари ажратиб берилишида ёрдамлашишни ваъда қилиб, улардан жами 100 минг доллардан ортиқ миқдорда пул олган.

Ҳозирда Маҳмараим Жабборов ва Дилшод Рўзметовга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba sof Nashri

Report Page