Uz

Uz

@Uzbekistanuz

Олимлар саратонга учрамасликнинг энг яхши йўлини маълум қилишди

 

АҚШнинг касалликларни назорат қилиш ва уларнинг олдини олиш маркази (CDC) мутахассислари АҚШда аниқланган барча саратонга учрашлардан 40 фоизи семизлик ёки ортиқча вазннинг пайдо бўлишига олиб келувчи бошқа сабабларга кўра чақирилганини аниқлашди. Шу тариқа, соғлом ҳаёт тарзига амал қилиш ёмон сифатли ўсимталар олдини олишнинг асосий йўли ҳисобланар экан. Бу ҳақда MedicalXpress сайтида маълум қилинди.

Тадқиқотда саратонга учраган 630 минг америкалик иштирок этган. Олимлар семизлик ва 13 турдаги ёмон сифатли ўсимта, жумладан мия, қизилўнгач, кўкрак бези, қалқонсимон без, сийдик пуфаги, ошқозон, жигар, ошқозон ости бези, буйраклар, тухумдонлар, бачадон, йўғон ичак саратонлари ва миелома ўртасидаги боғлиқликни аниқлашган. Бу саратон турлари АҚШда 2014 йилда қайд қилинган барча саратонга учрашларнинг 40 фоизини ташкил қилган. 

Семизлик билан боғлиқ бўлган саратон ҳолатлари миқдори 2005 йилдан 2014 йилгача 7 фоизга ошган. Йўғон ичак саратонига чалинганлар сони 23 фоизга камайган, бу эса саратонолди ҳолатларининг эрта диагностикаси билан боғланган.

CDC мутахассиси Лиза Ричардсоннинг айтишича, вазннинг камайиши ёмон сифатли ўсимталар пайдо бўлиши хатарини камайтириши мумкин.

Manba Sof.uz

Report Page