Uz

Uz

@Uzbekistanuz

Ўзбекистонда вақтинчалик меҳнат патенти жорий этилиши мумкин

 

“2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш Давлат буюртмаси тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда ўз-ўзини банд қилиш учун вақтинчалик меҳнат патентини киритиш, бунда патент эгаларига рағбатлантирувчи имтиёзларни жорий этиш тартиб юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф кириш ҳақида топшириқ қайд этилган.

Ушбу тартибда қуйидагиларни назарда тутиш алоҳида айтиб ўтилган:

- ўз-ўзини банд қилган фуқароларни вақтинчалик меҳнат патенти учун тўловни амалга оширган даври меҳнат стажига киритиш;

- вақтинчалик меҳнат патенти орқали ўз-ўзини банд қилган фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганидан сўнг уларга пенсия тайинлаш ҳуқуқларини бериш;

- бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан имтиёзли кредит ажратиш;

- Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги касб-ҳунар коллежлари, “Ишга мархамат” маркази, касбга ўқитиш (KOICA) марказларида тадбиркорлик ва касбга ўқитиш курсларида бепул ўқитиш;

- ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш ва меҳнат қуролларини ижарага бериш.

Manba sof.uz

Report Page