Uz

Uz

🌐OLTIARIQ_TV

Хитой ҳукумати мобиль тармоқлар учун 6G стандартини ишлаб чиқишни буюрди.

буюрди


Хитой фан ва технологиялар вазирлиги кейинги авлод стандарти бўлган 6G ни тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш бўйича ишчилар гуруҳини ташкил этишни буюрган. Бу ҳақда «Regnum» хабар берди.

Хитой фан ва технологиялар вазирлиги сайтида ёзилишича, топшириқ Тараққиёт ва ислоҳотлар вазирлиги, Таълим вазирлиги, Саноат ва ахборот технологиялари вазирлиги, Хитой фан ва атроф-муҳитни бошқариш академияси, мамлакатнинг фан жамғармаси қўмитаси иштирок этган йиғилишда эълон қилинди.

Шу тариқа, ишчи гуруҳ давлат департаменти вакиллари, шунингдек, 37 та университет, тадқиқот институтлари ва корхоналарнинг экспертларидан ташкил топади.

Йиғилишда экспертлар 6G стандартини яратиш бўйича энг истиқболли ғоялар ва ечимларни таклиф этишди. Хитой ҳукумати олимлар ва маъмурий чоралар ёрдамида мобиль алоқа саноатининг муҳим технологияларида катта ютуқларга эришишни режалаштирмоқда.


Report Page