Uz

Uz

@UZBEKISTANUZ

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?


Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?


Гидрометеорология хизмати маркази 29 - 31 октябрь ва 1 ноябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 29 ва 31 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 30 октябрь ва 1 ноябрда айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 октябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ, 30-31 октябрь ва 1 ноябрда кечаси 2-7 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 29 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 30 октябрда айрим жойларда ёмғир ёғади, 31 октябрь ва 1 ноябрда айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30-31 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 29-30 октябрда 20-25 даража, 31 октябрда 18-23 даража иссиқ, 1 ноябрда 15-20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 29 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 30-31 октябрь ва 1 ноябрда айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30-31 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29 октябрда 5-10 даража, 30-31 октябрь ва 1 ноябрда 7-12 даража илиқ, кундузи 29-31 октябрь 20-25 даража иссиқ, 1 ноябрь 15-20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 29 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 30-31 октябрда ва 1 ноябрда айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30-31 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 29-31 октябрда кундузи 23-28 даража, 1 ноябрда 18-23 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, октябрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат 30 октябрда айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 29-31 октябрда 20-25 даража, 1 ноябрда 18-23 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 30-31 октябрда айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30-31 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 29-31 октябрда 12-17 даража, 1 ноябрда 7-12 даража илиқ бўлади.


Report Page