Uz

Uz

@Uzbekistanuz

Адлия вазирлиги тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

 

Адлия вазирлиги тизимида янги тайинловлар маълум қилинди. Бу ҳақда «Sof.uz»га вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири лавозимига Салауатдин Худайбергенов тайинланди.

У 1995-1999 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, 1999-2006 йилларда ЎР Адлия вазирлиги, 2006-2012 йилларда Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимларда, 2012-2015 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири лавозимида, 2015 йилдан лавозимга тайинлангунга қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати лавозимида ишлаб келган.

Улуғбек Машарипов — Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимидан озод қилинди. Улуғбек Машарипов 2012 йилдан буён Адлия вазирлиги тизимида самарали меҳнат қилиб келган.

Беҳзод Болиев эгаллаб турган Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимидан Президент Администрацияси сектор мудири лавозимига тайинланганлиги муносабати билан озод қилинган.

Улуғбек Исматиллаев — Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. 2004-2017 йилларда Наманган вилоят адлия бошқармасида турли лавозимларда бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган. 2017 йилдан лавозимга тайинлангунга қадар Мажбурий ижро бюросининг Наманган шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Шуҳрат Абдухалимов — Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимидан озод қилинди. 2006-2014 йиллар Адлия вазирлигида масъул лавозимларда, 2014-2017 йилларда Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида, 2017-2018 йилларда Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Алишер Исоқов — Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди. 2005-2018 йилларда Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси тизимида турли лавозимларда ишлаган. 2018 йил май ойидан Ўзбекистон Республикаси Сенати девони маҳаллий ижро этувчи ҳокимият, прокуратура ва ички ишлар органлари фаолияти устидан парламент назоратини ташкил этиш бўлими бош маслаҳатчиси лавозимида фаолият кўрсатган.


Report Page