Сирдарё туманида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳайдовчи ҳалок бўлди

Сирдарё туманида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳайдовчи ҳалок бўлди

https://t.me/Sirdaryo

Сирдарё туманида 19 октябрь куни Навоий вилояти Хатирчи туманида яшаган, Д.Ҳ. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинасини “Хазина” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 96-км.да ҳайдаб кетаётиб ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган Р.Ш. бошқарувидаги “Либеро” автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада “Матиз” автомашинаси ҳайдовчиси Д.Ҳ. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page