“Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти: Сирдарё вилоятида 200 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди

“Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти: Сирдарё вилоятида 200 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди

https://t.me/Sirdaryo

“Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамиятининг ахборот хизмати маълум қилишича, жорий йил Сирдарё вилоятида ишга туширилган янги қувватларда 200 дан ортиқ янги иш ўрни яратилган. 

Август ойида фойдаланишга топширилган Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги “Boyovut Bunyodkor” масъулияти чекланган жамиятида юз нафар фуқаролар муқим иш билан таъминланди. Боёвут тумани “Учтургон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган янги қувват ҳозирги кунда йилига 36 миллион дона ғишт маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда. Қиймати 8 миллиард 750 миллион сўм бўлган мазкур лойиҳанинг 750 миллион сўми ташаббускор ҳиссасига тўғри келса, 8 миллиард сўми хизмат кўрсатувчи тижорат банки кредит маблағларидир. 

Шунингдек, Гулистон шаҳридаги “Tosh Beton Bezaklari” масъулияти чекланган жамияти бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган бўлса, шаҳардаги “Mehr Nuri Gulnora” масъулияти чекланган жамияти йилига 1500 тонна бетон қоришмаси маҳсулотлари ишлаб чиқара бошлади. Сайхунобод туманидаги “Sohil Yo'l Qurilish” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилган лойиҳа қиймати 450 миллион сўм бўлиб, бу ерда йилига 60 минг квадрат метр брусчатка ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 

Қурилиш маҳсулотларига бўлган талаб ортиб бормоқда,деди “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамиятининг ташкилий тузилмасидаги “ЎзқурилишматериаллариЛИТИ” масъулияти чекланган жамиятининг Сирдарё вилояти бўйича қурилиш материаллари соҳасига доир инвестиция лойиҳалари йиғма ахборот-таҳлил бўлими мутахассиси Беҳзод Омонлиқов. – Бундай эҳтиёжни қондириш учун “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти томонидан мамлакатимиз ҳудудларида янги қувватларни ишга туширишга эътибор қаратилмоқда. Биргина шу йилнинг ўзида ишга туширилган корхоналар фаолияти сабаб 219 нафар сирдарёлик фуқаро иш билан таъминланди. Албатта, бундай қулайликлар вилоят аҳолисига ҳар томонлама фойда беради. Уларга қурилиш жараёнида зарур маҳсулотларни харид қилиш учун узоқ масофа йўл босмай, аксинча, ўз ҳудудидан сотиб олиш имконияти пайдо бўлмоқда. Сайхунобод туманида “Sohil Yo'l Qurilish” масъулияти чекланган жамияти брусчатка ва “Ozod Malika Yo'l Qurilish” масъулияти чекланган жамияти йилига 25 миллион дона шлакаблок ва брусчатка ишлаб чиқараётгани ва бошқа янги корхоналар фаолияти бунга яққол мисолдир. 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Report Page