Uz

Uz

@UZBEKISTANUZ

Дональд Трамп: Туркия «қоидалар бўйича ўйнамаса» унга «кучли зарба» беришга тайёрмиз



Дональд Трамп: Туркия «қоидалар бўйича ўйнамаса» унга «кучли зарба» беришга тайёрмиз



​Вашингтон Анқаранинг Суриядаги ҳарбий ҳаракатларини диққат билан кузатмоқда, агар Туркия “қоидалар бўйича ўйнамаса” унга “кучли зарба” беришга тайёр, деб айтди АҚШ президенти Дональд Трамп.

Туркия етакчиси амалиётнинг учта мақсадни айтди: жанубий чегарани террорчилардан халос қилиш, Сурия ҳудудий яхлитлигини ҳимоялаш ва сурияларни ўз юртига қайтишини таъминлаш.

Анқаранинг бу қадами айрим қўшни давлатлар, шунингдек Европа иттифоқи эътирозига сабаб бўлди.

Ўз навбатида Трамп АҚШ Туркиянинг Суриядаги амалиётини маъқулламаганлигини ва уни “ёмон фикр” деб ҳисоблашини айтди.

Туркия мудофаа вазирлиги сўнгги маълумотларга қараганда, зарбалар натижасида курдларнинг 181 та объекти йўқ қилинди. Туркия ҳудудида эса 9 ойлик болакай ва 48 ёшли давлат хизматчиси ҳалок бўлди. 46 нафар турк фуқароси турли даражада жароҳатланган. Курдлар томонида йўқотиш эса 170 кишига етган.


Report Page