Uz

Uz

@Uzbekistanuz

Қаришни секинлаштирувчи дори кашф қилинди

 

Қаришни секинлаштирувчи дори кашф қилинди


Қўшма Штатлар олимларининг аниқлашича, кўплаб мева ва сабзавотларни ўз ичига олган табиий физетин моддаси одам саломатлиги ва унинг узоқ умр кўриш жараёнига ижобий таъсир кўрсатар экан, дея хабар берди «Ҳордиқ» нашри.


Ёш ўтгани сайин инсон организмида эски ва зарарланган ҳужайралар тўплана бошлайди.


Ёш организм бундай таъсир ва зарарларни иммун тизими ҳали кучли бўлганлиги учун бемалол енга олади. Аммо кексаларда бу жараён муваффақиятсизликка учрайди.


Тадқиқотчилар қари сичқон устида тажриба ўтказдилар ва физетиннинг танадаги зарарланган ҳужайралар сонини камайтиришини аниқладилар. Маълум бўлишича, бу модда кемирувчиларнинг саломатлиги ва умрини яхшилаган.


Олимлар томонидан олинган маълумотлар физетин тананинг соғлом ҳаётий даврини кенгайтириши мумкинлигини исботлади.


Report Page