Uz

Uz

@Uzbekistanuz

Тошкентлик тадбиркор салкам 25 000 долларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборди

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида шу йил 22 сентябрь куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йилнинг 23 сентябрь куни Чилонзор туманида яшовчи, хусусий тадбиркор Ш.И. Янги Белтепа кўчасида яшовчи Ш.Х.га Хитой Халқ Республикасидан кийим-кечаклар олиб келиб беришини айтган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.


Фото: ЎзА

Ш.И. алдов йўли билан Ш.Х. дан 24 500 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.И. қўлга олинган. Тергов давом этмоқда.


Report Page