Uz

Uz

@UZBEKISTANUZ

​Болалар – бизнинг келажагимиз, шунинг учун уларга таълим беришдек хайрли ишда педагогларга, ёш мутахассисларга, ота-оналарга ва болаларга кўпроқ қизиқарли адабиётлар, қўлланмалар яратиб, тортиқ этишда «Спектрум» нашриёти ўз кучини аямай фаолият кўрсатиб келмоқда.  

Нашриётимиз «Мактаб кутубхонаси» рукни остидаги умумтаълим мактабларининг ўзбек тилида таълим олувчи 2, 3, 4-синф ўқувчиларига «Говорим и читаем по-русски» ҳамда 5 – 7 ёш болаларга мўлжаллаб, «Билағон болажонлар кутубхонаси» рукни остида ўзбек ва рус тилларидаги 22 номдаги китобчаларни нашрдан чиқарди. 

«Говорим и читаем по-русски» номли китоблар ўзбек тилида сўзлашувчи болажонларимизга рус тилини ўрганишларида, яъни содда гапларни тузишда, суз туркумларининг бирликда ва кўпликда қўлланиши, рус алифбосидаги ҳарфларни ёрқин расмлар орқали, йил фасллари, саноқ сонларнинг рус тилида айтилишини ўрганишда яқиндан ёрдам беради. Китобдаги луғатларда келтирилган содда ва мураккаб сўз ибораларининг таржималари болажонларимизнинг сўз бойликларини янада бойитишда ёрдам беради. Ундаги рангли иллюстрациялар, қизиқарли ҳикоялар, шеърлар ва барча болаларга севимли бўлиб қолган мультфильмлардаги қўшиқлар эса уларнинг рус тилига бўлган қизиқишларини янада орттиради.

Китоблар республикамизнинг миллий умумтаълим мактабларига мўлжалланган бўлиб, 

2-синфдан бошлаб ўқитиладиган рус тили дарсларида қўшимча адабиёт сифатида ҳамда дарсдан ташқари бўладиган машғулотларда ва фарзандлари билан уйда шуғулланувчи ота-оналарга қизиқарли қўлланма сифатида хизмат қилади.


«Билағон болажонлар кутубхонаси» рукни остида нашр этилган китобчалар боланинг ҳар томонлама ривожланишида, яъни унинг мантиқий фикрлаши, шакл ва рангларни тўғри қабул қилиши, бармоқлар моторикасининг ривожланишида, математик ҳисоб ва чиройли ёзишни ўрганишдаги бошланғич кўникмаларнинг шаклланишида ҳамда бизни ўраб турган атрофимиздаги нарса-буюмлар билан яқиндан танишишда асқотади.

Ҳар бир китобчага бириктирилган иккита рангли варақларни пунктир чизиқлари бўйича қирқиб, карточка ҳолида болангизга берсангиз, улар ёрдамида у мустақил мисоллар тузиши, китобда берилган оқ-қора расмларни бўяши мумкин бўлади. Бу эса ундаги машғулотларга бўлган қизиқишининг янада ортишида ёрдам беради.  

Китобчалардаги барча топшириқлар 5–7 ёш болаларнинг ақлий ривожланишига мослаштирилган бўлиб, улардан мактабгача таълим муассасаларидаги мутахассислар, шунингдек, ота-оналар фойдаланишлари мумкин.


Тошкент ш., Қушбеги кўчаси, 6.

Телефон: (+99897) 155-11-47, (+99871) 276-89-28, (+99893) 553-21-86.

Report Page