Uz

Uz

@Uzbekistanuz

Бир ҳафта ичида 2 миллиард сўмлик “чиройли” рақамлар сотилди

 

Ўзбекистон Товар хом-ашё биржаси матбуот хизмати хабарига кўра, 5 сентябрдан 8 сентябргача аукционда қиймати 2 млрд. сўмдан “чиройли” авторақамлар сотилган.

Сотилган автомобил рақамларининг умумий сони 638тани ташкил қилган. Улардан 21 фоиз - Биринчи тоифали, 24 фоиз - иккинчи тоифали ва 55 фоиз - учинчи тоифали автомобил рақамларидир.

Хабарда айтилишига кўра, энг кўп чиройли рақамлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида сотилган. Умумий савдо ҳажмида ушбу ҳудуднинг улуши 19 фоизга тенг.

Иккинчи ўринда Фарғона вилояти 12 фоиз улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Наманган бўлиб, унинг улуши 10 фоиз. Бошқа ҳудудларнинг улуши 59 фоизни ташкил қилди.


Report Page