Uz
@UzbekistanuzЭркак “мен шайтонман“ деб бақириб 4 кишини пичоқлади
Туркия пойтахти Анқара шаҳрида бир эркак “мен шайтонман“ деб бақириб автобус бекатидаги 4 кишини пичоқлади, икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди деб хабар бермоқда Haberturk нашри.
Воқеа 7 сентябр жума куни Анқара шаҳрининг Етмишгут туманида содир бўлган. Эркак қурбонларига ҳужум қилмасдан аввал “сиз мусулмонмисиз?“ деб савол берган. Ҳа жавобини олгач “мен шайтонман“ деб ҳужумга ўтган.
Яраланган 2 киши шифохонага ётқизилган, уларнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.
Хабарга кўра, инсонларга ҳужум қилган шахс полиция томонидан қўлга олинган.