Uz

Uz

@UZBEKISTANUZ

Транспорт вазирлиги: Атирауда юк автомобилларига шикаст етказилиши билан боғлиқ вазият назоратга олинди

 

Бугун Ўзбекистондан йўлга чиқиб, Атирауга қараб кетаётган юк машиналари номаълум шахслар томонидан тошбўрон қилингани хабар берилган эди. Рўй берган ҳодисадан кейин олинган видеода юк машинасига зарар етгани ва олд ойналари дарз кетгани акс этган.

Бу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги раҳбарияти вазиятни назоратга олиш ва рўй берган ҳолатга ойдинлик киритиш учун Ўзбекистон Республикасининг Актау шаҳридаги бош консули билан телефон орқали мулоқот ўтказганини хабар бермоқда

"Айни дамда ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикасининг Актау шаҳридаги бош консуллиги назоратига олинди. Рўй берган ҳодиса юзасидан тегишли чоралар кўриш бўйича Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги иш олиб бормоқда. 7 сентябрь куни рўй берган ҳодисага батафсил ойдинлик киритиш мақсадида жабрланган ҳайдовчиларни Ўзбекистон Республикасининг Актау шаҳридаги бош консулининг + 7777 599 00 50 телефон рақамига мурожат қилиб ариза қолдиришларини сўраймиз" дейилади вазирлик хабарномасида.


Report Page