Uz

Uz

@UZBEKISTANUZ

Марғилонда 20 ёшли фуқаро танишини ертўлада пичоқлади

 

Фарғонада танишини пичоқ билан жароҳатлаган 20 ёшли фуқаро қўлга олинди.

ИИВ хабарига кўра, Марғилон шаҳридаги “Ипак йўли” МФЙда яшовчи 20 ёшли Я.С. Б.Марғилоний кўчасида жойлашган “Ойгул” савдо марказининг ертўласида ўзаро жанжал оқибатида таниши, “Галатой” МФЙда яшовчи 21 ёшли А.И.ни пичоқ билан жароҳатлаган.

Натижада А.И. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Я.С. ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Report Page