Uz

Uz

@Uzbekistanuz

GM Uzbekistan Nexia ва Malibu моделларини ишлаб чиқариш ҳажмини оширди

 

GM Uzbekistan талаб катта бўлган моделларни ишлаб чиқариш ҳажмини оширди, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

Хусусан, механик узатмалар қутисига эга бўлган Nexia автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ойига 3501тадан (августда) 4143тага етказилади (сентябрда). Йил охирига қадар 34 804та Nexia ишлаб чиқариш режалаштирилган. Malibu автомобиллари ишлаб чиқариш ҳажми ойига 240тадан 2200тага етказилади, - дейилган хабарда.

Компания хабарида айтилишига кўра, талаблар сонига қараб бошқа моделларни ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ошириб борилади.


Report Page