Uz

Uz

@UZBEKISTANUZ

Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистонда бугундан бошлаб жамиятдаги энг ҳурматли инсон муаллимдир

 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқейини ошириш юзасидан кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Давлат раҳбарига кўра, мамлакатда ўтган 3 йилда 157 та умумтаълим мактаби янгидан барпо этилди. Ўқувчилар сони 5 822 000, ўқитувчилар эса 443 000 нафарни ташкил этмоқда. Шундан 70 фоизи аёллар. Сўнгги йилларда 13 000 нафар эркак ўқитувчи мактабларга қайтди.

Президент қайд этганидек, «Мактаб ўзгармаса, жамият ўзгармайди. Бу — аксиома. Буни инкор қилиб бўлмайди».

— Ўзбекистон шароитида жамиятдаги энг ҳурматли инсон — муаллим. Вазирлар, прокурорлар ҳам энди мактабларда ўз соҳаси бўйича дарс беради, — деди Шавкат Мирзиёев.


Report Page