Uz

Uz

@UZBEKISTANUZ

Тошкентда мукофот жамғармаси 12 минг евро бўлган шахмат фестивали бўлиб ўтади

 

Жорий йилнинг 20-30 сентябр кунлари, пойтахтимиз Тошкентда Марказий Осиё Шахмат фестивали бўлиб ўтади. Унда Марказий Осиёнинг, жумладан, Тожикистон, Қирғизистон, Туркмаснистон, Қозоғистон, Афғонистон ҳамда Ўзбекистондан энг кучли шахматчилар ўртасида мусоба режалаштирилган. Бу ҳақида Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот котиби Sof.uz нашрига хабар бермоқда.

Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабари кўра, мукофот жамғармаси 12.000 Евро бўлган ушбу мусобақа, шахматчилар учун рейтингли экани билан ҳам аҳамиятли. Ўғил болалар ўртасида чемпионликни қўлга киритадиган ғолибга 3000 евро, қизлар ўртасида мутлоқ чемпионга эса 1500 евро мукофот пули белгиланган.

ФИДЕ, РосАТОМ ҳамда Ўзбекистон Шахмат федерацияси ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу мусобақада 20 ёшгача бўлган, 1800 (ўғил болалар учун), 1600 (қиз болалар учун) рейтинг баллидан кам жамғармаган шахматчилар қатнашиш учун ариза беришлари мумкин. 


Report Page