Uz

Uz

@Uzbekistanuz

Андижон вилояти ИИБ: «Самосуд»дан қочиб ўзини сувга ташлаган аёлга қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди

 

Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги бозорда катта ёшли аёл ўғриликда гумонланиб, оломон томонидан калтаклангани, аёл улардан қочиб ўзини сойга ташлагани хабар қилинганди.

Ушбу ходиса бўйича Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати UZ24'га расмий хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа 14 август куни соат 11.00 ларда содир бўлган. Мукаддам ўғрилик жинояти учун судланган А.А. Шаҳрихон шаҳар А.Темур кўчаси ўрамида жойлашган савдо бозорида савдо қилувчи И.Н сумкасидаги 192 минг сўм, фуқаро С.Г сумкасидан 270 минг сўм, сотувчи С.М. халтасидан 30 минг сўм пулларни ва уяли телефонларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган.

Жабрланувчи И.Н ва ҳодисани бевосита гувоҳи бўлган Г.Р уни туман ички ишлар ходимларига топшириш мақсадида ушлаб олишган. Оқибатда фукаро А.А жиноий жавобгарликдан ҳамда фукаролардан қочиб яшириниш максадида ўзини ўша ердан оқиб ўтувчи «Шаҳрихонсой» каналига ташлаган.

Воқеа жойига етиб борган туман ИИБ профилактика инспектори томонидан сувда оқиб кетаётган фукаро А.А қутқариб қолинади. Туман ИИБ га олиб келинганда унга нисбатан ҳеч қандай калтакланиш аломатлари аниқланмади.

Содир бўлган мазкур ҳолат ички ишлар бўлими ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, фукаро А.А нинг ёнида алоҳида-алоҳида солинган 192 минг сўм, 295 минг сўм, 31 минг сўм пуллар холислар иштирокида ашёвий далил сифатида баённома орқали олинган.

Ҳодиса юзасидан 14 август куни туман ИИБ томонидан А.А га нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Гумон килинувчи А.А га ҳимоя ҳуқуқи таъминланиб, тергов ҳаракатлари давомида унга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан 16 август куни айб эълон қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси тайинланган. Тергов даврида И.Н, Г.С ва М.С сўроқ қилиниб, жабрланувчи деб эътироф этилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Report Page