Uz

Uz

@Uzbekistanuz

Қашқадарёда янги нефть кони топилди

 

10 август куни Муборак инвестиция блокида янги нефть ва газ конденсати кони очилди, деб хабар беради «Podrobno.uz».

Янги кон «Баҳористон» номи билан аталди.

«Қидирув бурғулаш ишлари жорий йилнинг 2 июнь куни бошланган. 2445 метр чуқурликдаги қудуқни синовдан ўтказиш вақтида кунлик 100 минг куб метрга тенг нефть, конденсат ва табиий газ оқими аниқланган. Олинган углеводородлар оқими ҳамда геологик маълумотлар Ўзбекистонда Баҳористон номли янги нефть, газ ва конденсат конининг очилганлиги тўғрисида далолат беради», дейилади Epsilon Development Company LLC хабарида.

Ҳозирда нефть қудуғуни 3000 метргача қазиш давом эттирилмоқда. Шунингдек, компания газни Муборак газни қайта ишлаш заводига етказиш учун 9,7 километр узунликдаги янги газ қувури қуришни бошлаб юборган.


Report Page