Uz

Uz

@Uzbekistanuz

Тошкентда 36 ёшли фуқаро автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолди

 

7 август куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи М.К. исмли аёлдан ИИБга мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ахборот бермоқда.

Унда 6 август куни 36 ёшли ўғли Иброҳим Умаров бошқарувидаги давлат рақами 10 F 163 LA бўлган “Матиз” русумли автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган. И.Умаровни қидириб топиш чоралари кўрилган.

Эслатиб ўтамиз аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида “Future Road Taxi” МЧЖ ишчиси ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 1 июль куни мазкур корхона ҳайдовчиси, 1984 йилда туғилган Дилмурод Воҳидов бошқарувидаги давлат рақами 01 534 TTF бўлган “Нексия” русумли автомашинасида МЧЖ биносидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 13 июль куни фуқаролардан бири ИИБга мурожаат қилиб, 12 июль куни ўғли, 1996 йилда туғилган Сардор Шербоев бошқарувидаги давлат рақами 01 А 459 СВ бўлган “Дамас” русумли автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

Ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 13 июль куни Авиасозлар даҳасида яшовчи фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 11 июль куни 20 ёшли ўғли Шахзод Абдуллажонов давлат рақами 01 Р 280 WA бўлган бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаганлигини маълум қилган.


Report Page