UZ

UZ



T.ME/UZBEKISTANUZ

Ўзбекистонда 661 нафар мансабдор шахс коррупцияда айбланмоқда


Жорий йилнинг биринчи ярмида 661 нафар турли тоифадаги мансабдор шахсларга 590 та жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратурада журналистлар учун ташкил этилган брифингда маълум қилинди.

Таъкидланишича, шу пайтгача 537 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Қолган жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 25 нафари республика, 36 нафари вилоят ва 476 нафари туман, шаҳар миқёсидаги идоралар ҳамда корхона ва ташкилотлардир.

Ушбу жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 триллион 665 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилган. Тергов жараёнида ушбу зарарнинг асосий қисми ундирилган.

Жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг 250 нафари ўзганинг мулкини талон-торож қилган, 48 нафари мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаган, 71 нафар шахс пора олиш-бериш ёки унда воситачилик қилган, 51 нафари фирибгарлик, 23 шахс мансабни суиистеъмол қилган ва ҳоказо.


Report Page