Uz

Uz

@Uzbekistanuz

Мадинада ҳожилар ўтирган автобус ёниб кетди


Мадинада ҳожилар ўтирган автобус ёниб кетди


Мадинада ҳожиларни ташийдиган автобус ҳалокатга учради. Саудия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, автобус енгил машина билан тўқнашиб кетган. Транспорт ҳодисаси оқибатида иккала ҳайдовчи ҳам вафот этган.

Тўқнашув оқибатида автобус ва автомобильда ёнғин келиб чиққан. Лекин, автобус эшиклари автоматик равишда очилгач, йўловчилар тезда тушиб кетишиб, уларга оғир тан жароҳати етмаган.

Полициячиларнинг тахминича, йўл транспорт ҳодисасига ҳозирги кунларда Мадинада давом этаётган қум бўронлари сабабчи бўлиши мумкин.

Manba: azon.uz


Report Page