Uz

Uz

@Uzbekistanuz

Сурхондарёда помидор остида “наша” ўстираётган ўқитувчи қўлга олинди

 

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги Чош маҳалласида яшовчи ўқитувчи Чўлли Бепаёнов (исм-шариф ўзгартирилди) 49 ёшида педагог, деган шарафли касбига доғ туширди. Маҳалла аҳли ва касбдошлари олдида юзи шувут бўлди, деб ёзади ЎзА.

Гап шундаки, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари унинг яшаш уйи ва томарқасини кўздан кечирганида помидор экинлари орасида 39 туп “наша” гиёҳвандлик моддасини экиб, парваришлаб келаётганини аниқлади. Жамиятда ғайриқонуний ишларга барҳам бериш ва ҳалол ризқ топишда ёш авлодга ибрат бўлиш ўрнига гиёҳванд модда етиштириб, устоз, деган улуғ номга иснод келтирган Ч.Бепаёновга нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Report Page