Uz

Uz

@UZBEKISTANUZ

Йигит йиғламасин дунёда – аммо оққон ҳамманинг кўзига ёш олдиради


 Гемотология ва қон қуйиш илмий текшириш институтида даволанаётган беморларга оид хайрия акцияларимизда асосан болалар ҳақида ёритамиз. Аммо касаллик бўз йигитларни ҳам исканжасига олаверади. Бугунги мақоламиз айни ота-онасига кўмак бўладиган ёшида оққон билан курашаётган ўғлонлар ҳақида.

 Туғилган кунимда шу касаллик қайталанди

 Илк беморимиз бухоролик 20 ёшли Дониёр Қўзиев 2016 йилдан буён оққон касаллиги билан курашиб келмоқда. Бундан тўрт йил аввал Гемотология ва қон қуйиш илмий текшириш институтида даволанишни бошлаганидаёқ оила мураккаб аҳволга тушиб қолган.

Дониёр Қўзиев

– Даволанишим мобайнида дори-дармонлар жуда қиммат бўлганлиги сабабли ота-онам анча қарз бўлиб қолишган. Ҳозирги кунда касаллигим яна қайталаниб колиб, 06.02.2020 йил санасида – яъни туғилган кунимда гемотология шифохонасига даволаниш учун такроран ётқизилдим. Қўлланиладиган дори-дармонлар жуда қиммат, айримлари топилмайди ҳам. Шу сабабли ҳозирги кунда ота-онам моддий томондан жуда танг вазиятда қолдилар. Уларга айни ёрдам берадиган пайтимда бу аҳволга тушиб қолдим.

Саховатли инсонлар! Менга ёрдам беришингизни илтимос қиламан. Сизларга олдиндан миннатдорчилик билдириб қоламан, – дейди кўзида ёшларини артаётган Дониёр.

 Дониёр Қўзиевга оид маълумотлар:

Пластик карта: 8600 0609 4129 7716 (Дониёр Қўзиев номида)

Телефон: +998914043615

Онасининг телефон рақами: +99899 0614017

* * *

Онамга ёрдам бера олсам эди...

Кейинги бемор йигит олтиариқлик Ҳусниддин Раҳмонов бўлади. Мана бир йилдирки бу касаллик туфайли аввал Фарғонада текширишлардан ўтди, кейин пойтахтдаги Гемотология ва қон қуйиш илмий текшириш институтида даволанмоқда.

Ҳусниддин Раҳмонов


– Ота-онам мен туфайли жуда қийналишди. Онам менинг ёнимда, инжиқликларим билан жуда қийнаб қўйдим. Лекин касаллик шунақа экан. Қани энди онамга ёрдам бера олсам эди...

2019 йилнинг 16 июнидан бери, яъни деярли бир йилдан буён шу дард билан курашиб келаман. Иложсизликдан юртдошларимиздан ёрдам сўрашга мажбур бўлдик. Ҳозир дори-дармонларга жуда қийналаяпмиз. Илтимос, менга ёрдам беринг. Имконингиз бўлса эҳсон қилинг, бўлмаса менга қарз беринг, ишонинг, соғайиб кетсам албатта қайтараман, – деди мунгли кўзларини ерга тиккан йигит.

 Ҳусниддин Раҳмоновга оид маълумотлар:

Пластик карта: 8600 0417 4500 3179 (Агробанк, Ҳусниддин Раҳмонов номида)

Humo: 9860 2301 0362 8718 (опаси Садоқат Раҳмонова номида)

Сбербанк: 4276 1609 4796 0747 (таниши Гулбаҳор Холматова номида)

Пайнет учун рақам: +99891 191 17 27

Телефон: +99891 651 32 20 (онасининг рақами)

* * *

30 ёшли йигит: Беш фарзандимнинг тўртинчиси дардга чалинди

 Сўнгги бемор Юсуфхон Аминов 4 ёшда. Қўқон шаҳридан келиб даволанмоқда. Оғир касаллик қисқа муддатда болани қийин аҳволга солиб қўйган.

– Ўзим 1989 йилда туғилганман, 5 нафар фарзандим бор, – дейди Юсуфхоннинг дадаси Элмуроджон Аминов. Юсуфхон фарзандларимнинг тўртинчиси. Уйда тоби қочганида бундай мураккаб касалликни хаёлимизга ҳам келтирмагандик. "Ўткир лимфобласт лейкоз" ташхиси билан гемотология шифохонасида даволаниб келаяпмиз.

Юсуфхон Аминов

Ўғлим шифохонада, мен эса ташқарида зарур нарсаларни олиб келиб, дори-дармон ва озиқ-овқат ташиб, ўша ерда кундузи билан ўтираман. Ишламаганим туфайли моддий томондан жуда қийин аҳволга тушиб қолдим. Ҳозирги кунда сахий инсонлар кўмагига жуда ҳам муҳтожман. Азизлар, менга ёрдам беришларингни қаттиқ илтимос киламан. Илоҳим ҳаммамизнинг фарзандларимиз соғ-саломат бўлишсин, - деди биз билан суҳбатда Элмуроджон Аминов.

 Юсуфхон Аминовга оид маълумотлар:

Пластик карта рақами: 8600 0609 7286 7429 (онаси Иродахон Аминова номида)

Visa: 4738 7201 8330 7523

Телефон: +998916842839


Аброр Зоҳидов тайёрлади


Report Page