Uz

Uz

@UZBEKISTANUZ

Самарқандда бугундан бошлаб Регистон мажмуасига киришга чеклов ўрнатилади


«Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик кўриш муносабати билан Самарқанд шаҳридаги Регистон мажмуасига жорий йил 20 июлдан бошлаб фақат 11:00 дан 17:00 гача киришга рухсат берилади. Бу ҳақда мажмуа маъмурияти маълум қилди.

Қолган вақтларда мажмуада фестивалга тайёргарлик кўрилади.

Маълумот учун, 26—30 август кунлари Самарқандда XII «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали ўтказилади.


Report Page