Uz

Uz

@Uzbekistanuz

Тошкент вилоятида тўппончадан 2 кишини жароҳатлаган шахс қидирилмоқда

 

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида 12 июль куни пневматик тўппончадан 2 кишини жароҳатлаган шахс қидирилмоқда, деб хабар беради ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани «Дашнобод» ҚФЙ Байрапуш кўчаси рақамсиз уйда яшовчи, «Тошкент денгизи» дам олиш масканида хизмат кўрсатувчи «Ҳайрихон омад-савдо» МЧЖ ишчиси, 1992 йилда туғилган Акобир Рўзимбоев, дам олиш маскан ҳудудида жойлашган автотураргоҳда, безорилик оқибатида ёнида бўлган пневматик тўппончадан шу автотураргоҳда ёлланиб ишлаётган М.З. ва Ф.И.ларга ўқ отиб жароҳат етказган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Натижада жароҳат олган икки нафар ишчиларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Акобил Рўзимбоевни ушлаш чоралари кўрилган.

Фуқаролардан, Акобил Рўзимбоевни қаердалиги ёки у ҳақида бирон маълумотга эга бўлганлар ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки «102» телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, хабар беришлари сўралаган.


Report Page