Uz

Uz

@Uzbekistanuz

​Қорақалпоғистонда содир бўлган ёнғин оқибатида бир бола ҳалок булди

Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиятош туманида 7 июль куни шу туманда яшовчи, С.Ю.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Аммо ёнғин оқибатида уйнинг 12 кв.м. майдони ёниб зарар кўрган. Ёнғин ўчириш вақтида С.Ю.нинг бирга яшаган ўғли А.Ю.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Суриштирув ишлари натижасида ёнғин электр симларининг қисқа туташувидан келиб чиққанлиги аниқланди.


Report Page