Uz

Uz

@UZBEKISTANUZ

Фарзандини ҳожатхонага ташлаб кетган аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

 

Фарзандини ҳожатхонага ташлаб кетган аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, 02.07.2019 йил соат 15:00 ларда фуқаро Ф.Т. (1999 йилда тўғилган) Денов тумани, Лолазор маҳалласидаги “Хабибобод” бозори ҳудудида жойлашган аёллар ҳожатхонасида қиз бола чақалоқни туғиб, ҳожатхона ичига ташлаб кетган.

Ундан кейин ҳожатхонага кирган аёл чақалоқ йиғисини эшитиб, одамларни ёрдамга чақирган. Натижада чақалоқ қутқариб қолиниб, касалхонага жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов туман прокуратураси томонидан фуқаро Ф.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25, 99-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Report Page