Uz

Uz

@Uzbekistanuz

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни табриклади

 

Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбари Назарбоевни туғилган куни билан самимий муборакбод этиб, унга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ҳамда қардош Қозоғистон халқи фаровонлиги йўлидаги тинимсиз фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев икки томонлама муносабатларга доир, шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашди.

Олий даражада эришилган, аввало савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика соҳаларида, бошқа устувор йўналишлардаги келишувларни тўлиқ амалга оширишга муҳим эътибор қаратилди.

Томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасидаги интилиши қатъий


Report Page