Uz

Uz

@Uzbekistanuz

Бир қатор импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари учун акциз солиқлари икки бараварга пасайтирилди

 

Ўзбекистон президентининг қарорига асосан, 2019 йилнинг биринчи январидан бошлаб бир қатор импорт қилинадиган озиқ-овқатлар учун акциз солиқлари икки баравар пасайтирилади.

Хусусан, импорт қилинадиган пишлоқ ва колбасалар учун акциз солиғи 20 фоиздан 10 фоизгача, хорижий музқаймоқ учун 30 фоиздан 15 фоизгача туширилади.

Ушбу чорларар бозор иқтисодини ривожлантириш, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаётган маҳсулотларни аҳоли учун ҳамёнбоп қилишга қаратилган.

Иккинчидан, алоҳида юридик шахсларга берилаётган солиқ ва бож имтиёзлари бекор қилинади. Бунинг натижасида соғлом рақобат ривожланиши ва бюджетга қўшимча маблағ келиб тушиши кутимоқда.


Report Page