Uz

Uz

@Uzbekistanuz

Бош прокурор: Талабалар орасидан бўлажак прокурорлар белгилаб олинади


Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов ўтган қисқа муддат ичида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат юридик университети ҳамда Қорақалпоқ давлат университетлари билан имзоланган меморандумларни энг катта эришилган ютуқлардан бири сифатида эътироф этди. Бу ҳақда Бош прокурор Сенатнинг ўн бешинчи ялпи мажлисидаги нутқида билдирган.

«Ушбу меморандум ҳужжатлари асосида олийгоҳларда «Бўлажак прокурорлар»​ клубларининг фаолияти йўлга қўйилди. Клубнинг асосий мақсади шундаки, талабалар орасидан биз бўлажак прокурорларни белгилаб, улар ўша талабаликнинг илк кунлариданоқ прокуратура идоралари фаолияти билан яқиндан танишади. Умуман бу орқали амалиётни ўрганиш масаласи қўйилган», дейди Отабек Муродов.

Таъкидланишича, жорий йилда 400дан ортиқ олийгоҳ битирувчилари прокуратура органларига ишга жойлашади.

«Уларнинг барчаси билан шахсан ўзим суҳбат қиляпман. Уларнинг дунёқараши бошқача, эртага бемалол уларни [лавозимга] тайинлаб, яна бир карра ўргатсак, албатта, бемалол ишлаб кетадиган даражадаги мутахассислар бўлиб чиқади», дея Бош прокурор сўзларидан иқтибос келтиради Kun.uz мухбири.


Report Page