Uz

Uz

@Uzbekistanuz

Огоҳлик: Ўзбекистон дорихоналарида бир неча дориларни сотиш тақиқланди

Огоҳлик: Ўзбекистон дорихоналарида бир неча дориларни сотиш тақиқланди



Огоҳлик: Ўзбекистон дорихоналарида бир неча дориларни сотиш тақиқланди



Ижтимоий тармоқлар ва Telegram мессенжерида Ўзбекистон Республикасипрокуратураси Хоразм вилояти Урганч тумани прокурори томонидан 18 июнь куни туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи в.в.б. Ф. Султонов ва "Хоразм дори-дармон" МЧЖ раиси С.Ражабовга ёзилган хатнинг сурати тарқалди.


Хатда 18 июнь куни Олма ота шаҳрида 3 ёшдан 12 ёшгача бўлган 12 нафар боладори воситалари таъсирида юзага келган кучли реакция оқибатида вафот этгани айтилади. Реакция шу даражада кучли бўлганки, болалардан ҳеч бири касалхонага келишга улгурмаган, уларнинг барчаси уйида ёки касалхонага келишда вафот этишган.


Аниқланишича, дори воситалари контрабанда йўли билан Ўзбекистонга ҳам олиб келинган ва ҳозирда фуқаролар соғлиғига жиддий хавф туғдиради.


Ҳар қандай шароитда ҳам сотувга чиқариш мумкин бўлмаган дори воситаларининг рўйхати ҳам келтирилган:


АмоксоциллинКапесулаИбупрофен суспензияАлклофенакСумамедИнгалиптАнтисептИнфлюцидДетский панадолСанасол


Хатда юқоридаги дори воситалари сотувга чиқиб кетишининг олдини олиш чораларини кўриш ва уларнинг сотувга чиқарилгани аниқланган ҳолатларда туманпрокуратурасига хабар берилиши сўралган.


Ҳозирча бу борада расмий хабар берилгани йўқ.


Manba: uz24.uz


Report Page